NIXEDONIA БУ НИМА?

Россияда жойлашган DLA Piper халқаро юридик фирмаси билан саккиз йиллик ҳамкорликдан сўнг, Nixedoniaнинг бош директори ва коучи Жон Маквей, 2015-йил Санкт-Петербургда етакчи юридик фирмаларга тижорат муваффақиятларига эришиш мақсадида уларга ёрдам беришга йўналган алоҳида юридик шахс сифатида Nixedoniaнинг биринчи офисини ташкил этди. Ўша вақтда энг яхши юридик фирмаларнинг манфаатларини ифодаловчи юристлар ва ҳамкорлар ҳуқуқшунослик соҳасида аъло малакаларга эга бўлишларига қарамасдан, бу соҳада маркетинг ва сотиш бўйича малакага эга бўлганларнинг сони жуда кам эди. Уларнинг аксарияти юридик хизматларни маркетинги ва сотиш бўйича ҳеч қандай тайёргарликдан ўтмаган эди. Шундай қилиб, Nixedoniaнинг мақсади икки хил фаолият тури ёрдамида юридик фирмаларнинг даромадларини оширишдан иборатдир: “юзма-юз” гуруҳ тренинглари ва бизнесни ривожлантириш бўйича консалтинг.

Дастлаб Nixedonia Россия ва Болтиқбўйи давлатларида юридик фирмалар билан ҳамкорлик қилди (2015 й.), кейин Шарқий Европа (2016 й.) ва ҳамкорлик кўламини Болқон давлатларига (2017) кенгайтирди.

Натижада, 2017-йилда Кишинёвда (Молдова Республикаси) Nixedoniaнинг иккинчи офиси Жанубий-Шарқий Европада фаолият юритиш базаси сифатида очилди. Кейинчалик, 2022-йилда компания штаб-квартирасини Ғарбий Европага, яъни Шотландияга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтда, Эдинбургда Nixedoniaнинг учинчи офиси очилди. Nixedonia Шотландияда юридик шахс мақомини олди. Европа билан бир қаторда, Nixedonia Осиё (Сингапур, Сеул, Ханой, Бангкок), Яқин Шарқ (Тел-Авив, Қоҳира) ва Африкадаги (Лусака, Акра) қатор юридик фирмалар билан ишлайди. Юрисдикциядан қатъий назар, тижорий маҳоратни ошириш зарурати анча юқори, ва ҳамкорлик бошланишидан бир неча ой ўтиб Nixedonia мижозлари олган сезиларли фойда тренингларга қилинган инвестициялар фонида ўзини тўлиқ оқлади.

2018 йилга келиб 70 дан ортиқ мамлакатда 500 дан ортиқ юридик фирмалар Nixedonia хизматларидан наф кўрди.

NIXEDONIA OФИСЛАРИ:

МИЖОЗЛАР ЖОЙЛАШГАН ЖОЙ

NIXEDONIA МИЖОЗЛАРИ ҚУЙИДАГИ ХУСУСИЯТЛАРГА ЖАВОБ БЕРАДИГАН ПРЕМИУМ-СИНФ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИГАН КОМПАНИЯЛАР МАХСУС ТЕРМА ГУРУҲИНИ ТАШКИЛ ҚИЛАДИ:

  • Nixedonia мижозлари, юридик фирмалар, юқори бўғин компанияларидир. Улар IFLR, The Legal 500 ёки Chamber & Partners каби рейтинглар билан эътироф этилган.
  • Nixedonia мижозларининг бозордан ўрин олиши премиум сегментга таалуқлидир (нархларни шакллантириш ва тақдим этилаётган хизматлар сифати жиҳатидан). Улар кўп йиллар давомида ўз тахмонида бозор етакчилари ҳисобланади.
  • Юридик фирмаларнинг бошқарувчи ҳамкорлари, Nixedonia мижозлари, ўз жамоаларига ишонадилар ва персонал потенциални намоён қилиш мақсадида уларни ўқитиш ва ривожлантиришни инвестициялашни исташади.
  • Nixedonia мижозларига очиқлик, бағрикенглик, камтарлик ва ўз келажакларига таъсир қила олишларига ишонч маданияти хосдир. Улар янги ғоялар ва инновацияларга хайрихоҳ прогрессив фирмалардир.
  • Nixedonia мижозлари, юридик фирмалар, шаффоф бўлиб, бенуқсон обрўга эгадирлар, улар ҳалол ва ишончли тарзда энг юқори ахлоқий талабларга риоя қилиб ишлайдилар.
  • Nixedonia мижозлари яхши брендинг ва маркетинг муваффақият кафолати эмаслиги ва мижознинг баҳосини (айниқса, иқтисодий тушкунлик шароитида) максимал даражага кўтариш учун проактив сотувлар зарурлигини тушунишади

NIXEDONIA СИЗНИНГ
ЮРИДИК ФИРМАНГИЗГА ҚАНДАЙ
ЁРДАМ БЕРИШИ МУМКИН

БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТРЕНИНГЛАР

Nixedoniaнинг асосий вазифаси ҳамкорлар ва юристлар учун бизнесни ривожлантириш бўйича тренинглар орқали юридик фирмаларга янада кўпроқ тижорий муваффақиятларга эришишга ёрдам беришдир. Бизнесни ривожлантириш бўйича тренинглар, одатда, маълум бир соҳага қаратилган ойлик ёки квартал сессиялар тариқасида ўтказилади. Стандарт сессия уч соат давом этади ва гуруҳ 10-20 кишидан иборат бўлади (сессия қатнашчиларининг сони камроқ ёки кўпроқ бўлиши мумкин).

Умуман олганда, турли мураккаблик даражасидаги ўнлаб сессиялар мавжуд: Таянч (бошловчи юристлар учун), Ўрта ва Илғор (ҳамкорлар учун мақбул).

Қуйидаги ҳаволаларни босиш орқали алоҳида сессияларга тааллуқли улкан миқдордаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

БИЗНЭС-КЎНИКМАЛАР БЎЙИЧА ТРЕНИНГЛАР

Юристлар учун бизнесни ривожлантириш бўйича тренингларга қўшимча равишда, Nixedonia шунингдек, юридик фирма ходимлари учун бизнес кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Бизнесни ривожлантириш сессияларида бўлгани каби, ҳар бир сессия уч соат давом этади.

Сессияларнинг бирортаси сизни қизиқтириб қолса, қўшимча маълумот сўраб мурожжат этишдан тортинманг.

БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Улар БР (бизнесни ривожлантириш) бўйича умумий тренингларга жуда ўхшаш. Бироқ, бу ҳолатда, янги материаллар тақдим этилмайди ва биз юристлар ва ҳамкорлар билан биргаликда олдин тақдим қилинган стандарт сессияга асосланган бизнесни ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга ошириш устида ишлаймиз. Стандарт тренинг-сессиялар назарий бўлса, амалий БР сессиялар уларни амалий қўллашга асосланади.

КОУЧИНГ 1-2-1

Бу БРнинг барча манбаларини қўллаган ҳолда ҳамкорлар ёки катта юристлар учун 1-2-1 индивидуал коучингдир. Бу бизнесни ривожлантириш кўникмаларини такомиллаштириш учун индивидуал ёндашувни амалга оширишга имкон берувчи премиум хизматдир. 1-2-1 ёндашув гуруҳда ўқитишга қараганда тезроқ натижаларга эришишга имкон беради.

ҚОНУН ТИЛИ

Қонун тили - ҳуқуқ соҳасидаги услуб, тақдимот, грамматика, тез-тез учрайдиган хатолар, пунктуация мавзуларини қамраб олган тренинглар тўпламини ташкил қилади. Бу ҳуқуқшуносликдаги аксарият соҳаларни қамраб олган “36 Rules of Writing” материали яратилган вақтда, яъни 2016 йилги тажрибага асосида Nixedonia компанияси томонидан яратилган ўзига хос олтита сессия тўпламидир.

УЧУН КЕЙИНГИ ҚАДАМЛАР...

Агар сизнинг юридик фирмангиз Nixedonia билан ҳамкорликни йўлга қўйишни истаса, Жонга, jjmcveigh@nixedonia.com. манзилига ёзинг.

Агар ҳеч қандай довлашув масалалари бўлмаса ва юридик фирмангиз танлов мезонларига мос келишига қарор қилинса, келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун сизнинг офисингизда учрашувни белгилаймиз.

+372 820 24 678

фойдали файллар

New Client Hunting
Sales Networking
Pitching
Consultative Selling
Active Referrals
L2L Marketing
Cross Selling
Sales Writing